Blog

«Hududgazta’minot»

Ишлаб чиқариш жараёнида “Худудгазтаъминот” АЖда табиий газ истеъмолчиларига оид маълумотларни ўз ичига олган дастурлардаги кўрсаткичларни бир хиллигини таъминлаш мақсадга мувофиқ. “E-Gas Metrolog” дастурига керакли маълумотларни киритиш жараёнида ушбу амалиётлар “ASKUG YUR”  дастурида ҳам акс эттирилиши ҳисоботларни чиқаришда қулайликларга олиб келади. Бугунги кунда иш фаолиятидан келиб чиқиб, “E-Gas Metrolog” дастурини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги қўшимчалар киритиш зарурияти келиб чиқмоқда:

  1. “E-Gas Metrolog” дастурида улгуржи истеъмолчиларга тегишли электрон газ ҳисоблаш ускунасидан олинган “электрон архив маълумотлар”ни тахлил қилиш, тахлил натижалари бўйича холатларни автоматик тарзда дастур орқали ҳисобини юритиш;
  2. 31.12.2021 йилга қадар “E-Gas Metrolog” дастурига техник кузатув олиб бориш, дастурдаги маълумотларни сақлаш, маълумотдаги хатоликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш, ўзгартириш ҳамда қўшимчаларни киритиш ва барча ЭГХУлар жойлашган ҳудуди бўйича геолоакация маълумотларини навигатор билан улаш;
  3. “E-Gas Metrolog” дастурини “ASKUG YUR” дастурига интеграция қилиб, маълумотлар алмашинувини автоматик тарзда амалга ошириш. (ЭГХУ ларнинг геолакация, тамға, сертификатлар, кўрсаткич маълумотларини алмашинуви);
  4. “E-Gas Metrolog” дастурида улгуржи истемолчиларга сервис хизматлари кўрсатиш бўйича телеграмм бот саҳифаси орқали истеъмолчиларнинг шахсий кабинетини яратиш

 бўйича “HUDUDGAZ KOMPLEKTASIYA” УКсининг эхтиёжи борлигини маълум қилади.

Шу сабабли Сиздан ушбу дастур учун тижорат таклиф беришингизни сўраймиз.

Хужжатларни кўрсатилган электрон почтага юборишингизни сўраймиз: hududgazk@gmail.com ёки komplektasiya.uk.20@inbox.ru. Бизнинг веб-сайт:
hududgaz-k.uz.  Маълумот учун телефон:(97) 773 25 20  .

 Илова : Техник шарт 6 варақ

LEAVE A COMMENT

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *